Топчанда дастурхон атрофида икки фермер ўтирарди...

Топчанда дастурхон атрофида икки фермер ўтирарди – бири ёши улуғроқ, иккинчиси ёш. 
-  Сиз буни қандай уддалаётганингизга ҳайронман?
-  Нимани?
-  Камтарлик қилманг. Қандай қилиб сизнинг 100 та теримчингиз менинг 200 та теримчимга қараганда пахтани тезроқ ва тозароқ теришяпти? Ахир майдонимизнинг катталиги бир хил бўлса! Бунинг сири нимада?
-  Ҳеч қандай сири йўқ. Шунчаки мен ўз ихтиёри билан ишлаб пул топмоқчи бўлганларни ўзим ёллайман.
-  Менга кўнгилли теримчиларни юборишди...
-  Кўнгилли дейсанми?
-  Аниғини билмайман, бироқ уларда розилик тилхатлари бор...
-  Бир нарсани тушун: мажбурий меҳнат нафақат бефойда, балки ноқонуний ҳамдир!
-  Унда бўлса нима қилишим керак?
-  Ҳаммаси оддий. Сен телеграмдан фойдаланасанми?


@ADOLATLI_YOLLASH_BOT – СИЗГА МАВСУМИЙ ҲОСИЛ ТЕРИМИГА ЁЛЛАШ ПАЙТИДА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ҲОЛАТЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ.