Топчанда дастурхон атрофида икки фермер ўтирарди...
Топчанда дастурхон атрофида икки фермер ўтирарди – бири ёши улуғроқ, иккинчиси ёш.
- Сиз буни қандай уддалаётганингизга ҳайронман?
- Нимани?
- Камтарлик қилманг. Қандай қилиб сизнинг 100 та теримчингиз менинг 200 та теримчимга қараганда пахтани тезроқ ва тозароқ теришяпти? Ахир майдонимизнинг катталиги бир хил бўлса! Бунинг сири нимада?
- Ҳеч қандай сири йўқ. Шунчаки мен ўз ихтиёри билан ишлаб пул топмоқчи бўлганларни ўзим ёллайман.
- Менга кўнгилли теримчиларни юборишди...
- Кўнгилли дейсанми?
- Аниғини билмайман, бироқ уларда розилик тилхатлари бор...
- Бир нарсани тушун: мажбурий меҳнат нафақат бефойда, балки ноқонуний ҳамдир!
- Унда бўлса нима қилишим керак?
- Ҳаммаси оддий. Сен телеграмдан фойдаланасанми?
@ADOLATLI_YOLLASH_BOT – СИЗГА МАВСУМИЙ ҲОСИЛ ТЕРИМИГА ЁЛЛАШ ПАЙТИДА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ҲОЛАТЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ.