Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Қарши туманидаги мактабда ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилмоқда” мазмунидаги xabar (https://nasafnews.uz/?p=24190) бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида Қарши тумани Халқ таълим бўлимига қарашли 45-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ободонлаштириш ишларига жалб қилинганлиги ҳолатлари аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ваколат доирасида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юборилди.