Мажбурий меҳнатга жалб қилиган мансабдор жаримага тортилди

Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганиш давомида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Республика болалар суяк сили санаторийси директори  ходимларини ўзининг хизмат вазифасига кирмайдиган ободонлаштириш ишларига мажбурий равишда жалб қилгани аниқланди. Шу сабабли санаторий директори Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жаримага тортилди.