“Ўзбекистонда мавсумий ишчиларни адолатли ишга ёллаш” семинари якунига бағишланган давра-суҳбати

Халқаро  Меҳнат Ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича бюро экспертлари иштирокида Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси раиси Танзила Нарбаева томонидан тасдиқланган режа жадвалга мувофиқ “Ўзбекистонда мавсумий ишчиларни адолатли ишга ёллаш” мавзусида давлат ташкилотлари раҳбарлари, фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик клестерлари, раҳбарлари, адлия органлари ходимлари, Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари, Касаба уюшмалари федерацияси вакилларини жалб қилган ҳолда жорий йилнинг 24 августидан 2 сентябрга қадар Фарғона, Жиззах, Бухоро ва Хоразм вилоятларида бўлиб ўтди. Бунда мажбурий меҳнатни олдини олиш, яъни пахта йиғим-терими ишларини фақатгина пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда фермер хўжаликлари томонидан жойлардаги жамоат ташкилотлари кўмаги асосида амалга оширилишини таъминлаш, ушбу ишларга маҳаллий ижро ҳокимияти вакиллари аралашувининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди. 

 

photo_2020-09-13_23-29-25

Мазкур тренингларни якуни бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Халқаро Меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда онлайн давра суҳбати ташкил этди. Ушбу тадбирда вазирлик ходимлари, Адлия вазирлиги вакиллари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон касба уюшмалари федерацияси кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси вакиллари қатнашди.

Йиғилишда, шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилоти мутахассислари Анастасия ДубоваБурчу Кугу Болак ва Алпай Челикеллар иштирок этди. Улар Ўзбекистонда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишчиларини адолатли  ишга ёллаш бўйича бўлиб ўтган семинар натижалари ва уларга асосланган ҳолда таклифлар билдирди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Халқаро нормаларни миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш  мақсадида бугунги кунгача Халқаро меҳнат ташкилотининг 17 та конвенцияси ва 1 та баённомасини ратификация қилган, шундан 8 таси асос солувчи конвенциялардир. 

 

photo_2020-09-13_23-29-27

Ҳозирда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 4 та конвенциясини ратификация қилиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. (17 – Меҳнат қилувчиларга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда зарарни қоплаш тўғрисида, 183 – Оналикни муҳофаза қилиш, 187 – Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенага кўмаклашиш асослари тўғрисида, 167 – Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисида)

Халқаро  Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликнинг муҳим ютуқлари қаторида Халқаро Меҳнат ташкилотининг 144-сонли  конвенцияси, яъни уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Касаба уюшмалари федерацияси ) Конвенциясининг ратификация қилинишидир. 

 

photo_2020-09-11_16-31-44

Ўзбекистонда Муносиб меҳнат дастурини  амалга ошириш Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистондаги уч томонлама ҳамкорлари ташаббуси орқали бошланган. Дастурни амалга ошириш бўйича  бўйича устуворликлар, кутилаётган натижалар ва режалар манфаатдор томонлар ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти техник экспертлари ўртасидаги маслуҳатлашувлар орқали ишлаб чиқилган ва келишилган. Ушбу йўналишдаги ишларни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро меҳнат Ташкилоти ўртасида 2014–2016 йиллар учун Муносиб меҳнат дастури қабул қилинган ҳамда 2020 йилга қадар узайтирилган

 

photo_2020-09-11_16-31-43