Самарқанд вилояти Пахтачи туманида ҳам пахта терими бошланди

 "Нилуфар ҳосилдор ерлари" фермер хўжалигида   банд бўлмаган ҳамда вақтинча ишсиз аҳолидан қўнгилли равишда йўлланган 70 нафар теримчилар биринчи куннинг ўзида хирмонга 7620кг пахта топширдилар, яъни ҳар бир теримчи ўрта ҳисобда 100кг дан пахта терган. 1кг пахта учун биринчи теримда - 1000 сўм  миқдорида маблағ тўланишини эътиборга олсак, кунига теримчиларнинг таҳминий даромадлари қандай бўлишини ҳисоблаб чиқишимиз қийин эмас.