Сирдарё вилоятида бу йилги пахта мавсуми ҳар йилги тизимга ўхшамаган, янгича ёндашув билан ташкил этилади ва иш билан банд бўлмаган аҳоли ихтиёрий равишда теримга жалб этилади.

Сирдарё вилоятида бу йилги пахта мавсуми ҳар йилги тизимга ўхшамаган, янгича ёндашув билан ташкил этилади ва иш билан банд бўлмаган аҳоли ихтиёрий равишда теримга жалб этилади. Мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига йўл қўйилмайди. Ташкил этилган шароитларни ўрганиш мақсадида Нозим Хусанов вилоятнинг Сайхунобод туманидаги Шўразак СИУдаги Жуман ота фермер хўжалигидаги 250 ўринли ва Гулистон туманидаги бўш турган Дехқонобод касб-ҳунар коллежидаги 500 ўринли дала марказларида ҳам бўлди. Ушбу дала марказларидаги шароитлари билан танишди. Шу билан бир қаторда уюшмаган аҳоли, фермер хўжаликлари ва кластер  ишчиларининг теримчилари билан сухбатлашди. Сухбат жараёнида пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсумига пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялари ҳамда фермер хўжаликлари ишчилари, муайян меҳнат билан банд бўлмаган ва теримда кўнгилли иштирок этиш истагини билдирган теримчиларни фукаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида жалб этилишининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириб ўтди. Туман ҳокимликларининг масъул ходимлари билан пахта йигим-теримига жалб этилган фуқароларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва кўчма савдони, маданият ва маиший хизматларни ҳамда кўчма тиббий кўрикларни ташкил этиш бўйича фикр алмашдилар.