Меҳнат миграцияси бўйича янги тизим жорий этилмоқда

Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий этилади. Бу ҳақда президент қарори қабул қилинди.

Янги тизимнинг асосий йўналишлари:

-ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик ривожлантирилади, ўзбек диаспоралари билан алоқалар мустаҳкамланади;
-хорижга ишлашга кетишдан олдин касб-ҳунар ва хорижий тиллар ўргатилади, касбий малакани тасдиқловчи халқаро сертификатлар берилади;
-меҳнат мигрантлари молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватланади, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиёти кенгайтирилади;
-меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар реинтеграция қилинади: бандлиги таъминланади, малакаси оширилади, тадбиркорлик ташаббуслари рағбатлантирилади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларига ҳокимлар умумий раҳбарлик қилади. Филиалларга қатор ҳуқуқлар берилди, энди улар хориж компаниялари билан келишиб, фуқароларни ишга юбориши мумкин.