Наманган вилоятида пахта йиғим-теримига тайёргарликлар қандай? Мазкур масала юзасидан вилоятда  матбуот анжумани ўтказилди

Вилоят  Бандлик бош бошқармаси вакиллари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмас ва журналистлар иштирокида ўтказилган мазкур тадбирда мавсумни мажбурий меҳнатга йўл қўймаган ҳолда ташкил этиш, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари, бошқа ҳудудлардан жалб қилинаётган ҳашарчилар учун қулай яшаш шароитлари яратилиши, мавсумий ишчиларни йиғим-терим ишларига жалб этишда меҳнат қонунчилиги талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этишда фермер хўжаликлари ва кластерлар олдидаги вазифалар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, журналистлар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа ходимларидан жавоб олишди.