Хоразм вилоятида мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳамда пахта йиғим-терим мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши юзасидан матбуот анжумани

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси, Хоразм вилояти телерадиокомпанияси ва Хоразм вилояти Бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳамда пахта йиғим-терим мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

 

 

Унда вилоят Бандлик бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят фермерлар Кенгаши, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакиллари, оммавий ахборот воситаси ходимлари ва блогерлар иштирок этди.

 

 

Матбуот анжумани давомида мавсумий ишчиларни ўз ихтиёрига кўра теримга жалб этиш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари, бошқа ҳудудлардан жалб қилинаётган ҳашарчилар учун қулай яшаш шароитлари яратилиши, мавсумий ишчиларни йиғим-терим ишларига жалб этишда меҳнат қонунчилиги талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этишда фермер хўжаликлари ва кластерлар олдидаги вазифалар юзасидан батафсил маълумотлар берилди

 

 

 

 

 

Матбуот анжумани очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.