Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳуқуқ фаоллари билан ўзаро ҳамкорликда учрашув ташкил этилди

Учрашувда пахта ҳосилини йиғиб олишда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, иш берувчилар, жумладан, фермер ва кластер раҳбарларининг мажбурий меҳнат борасидаги билимларини ошириш, шунингдек, пахта етиштиришда  давлат иштирокини камайтириш ва бу орқали қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, қолаверса, йиғим-терим мавсумида ахборот кампанияларини ташкил этиш ҳамда мустақил кузатувчиларга пахта етиштиришни мониторинг қилиб бориш ишларини давом эттириш борасидаги масалалар муҳокама қилинди. 
Тадбир давомида жорий йил пахта йиғим-терими мавсумида далаларда эркин мониторинг олиб боришлари учун 20 нафар ҳуқуқ фаолларига вазирлик томонидан махсус рухсатномалар топширилди.