РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ УЗУНДА
Узун туманида ҳам пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан ташкил этилган.
Бугун 2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш бўйича Республика ва вилоят ишчи гуруҳи Узун туманига ташриф буюрдилар. Дастлаб, туманда ташкил этилган жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан ишчи гуруҳи аъзоларининг вазифалари бўйича тушунчалар берилди.