Бу йилги пахта йиғим-теримини ҳеч қандай нес-нобуд қилишларсиз тўлиқ териб олиш, шунингдек ушбу мавсум давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймасдан халқаро стандартларга мос равишда иш жараёнини самарали ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди

Шунингдек, сўнгги йилларда болалар меҳнатига бутунлай барҳам берилганлиги, шу билан бирга мажбурий меҳнатга ҳам барҳам бериш учун амалий чора-тадбирларнинг натижасини республиканинг кўзгуси бўлган оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш куннинг долзарб мавзусига айланиб улгурган. Шу муносабат билан, юқоридагиларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссия томонидан «2020 йилда пахта  ҳосилини нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишни ташкил этиш бўйича Тавсиялар» ҳамда «2020 йилда пахта йиғим-терими мавсумида ахборот кампаниясини ташкил этиш бўйича Медиа-режа» тасдиқланди.