АНДИЖОНЛИК КЎНГИЛЛИ ТЕРИМЧИЛАР ҚАШҚАДАРЁДА

Куни кеча 2020-йилнинг пахта йиғим-теримида ихтиёрий равишда қатнашиш истаги билан навбатдаги андижонлик 225 нафар кўнгилли теримчилар қўшимча даромад топиш мақсадида Қашқадарё вилоятига “Андижон темир йўллари” вокзалидан жўнаб кетишган эди. 
8 октябрь куни ушбу теримчилар Қарши темир йўл вокзалида кутиб олинди ва уларга махсус транспортлар ажратилди.

Шунингдек, карантин талабларини инобатга олган ҳолда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиб, керакли шарт-шароитларга эга турар-жойлар ҳозирланди.