Пахта теримида қўшимча даромад олишни мақсад қилган андижонликларнинг навбатдаги гуруҳи Жиззах вилоятига йўл олди
Пахта теримида қўшимча даромад олишни мақсад қилган андижонликларнинг навбатдаги гуруҳи Жиззах вилоятига йўл олди. 1005 нафар теримчилар туманлардаги санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда, барча шарт-шароитлар яратилган дала марказларига етказилмоқда. Эслатиб ўтиш жоизки қўлда терилган ҳар 1 кг пахта хомашёсига биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1400 сўм маблағ тўланадиган бўлса, мамлакатимизнинг бир қатор ҳудудларида, жумладан, Жиззах вилоятида ҳам, қўшимча рағбат сифатида 1 кг пахта учун яна 200 сўмдан устама ҳақ тўланади.