Одам савдоси – трансмиллий жиноят

збекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПФ–5775-сонли “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси” ва унинг таркибида одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, шаҳар (туманлар)да одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилиб, бугунги кунда улар томонидан мазкур йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар мувофиқлаштириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Миллий комиссия раисининг ўринбосари — Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия раиси томонидан тасдиқланган режага мувофиқ жойларда ушбу комиссия фаолияти самарадорлигини ошириш, Миллий комиссия қарорлари ва иш режалари ижросини сифатли таъминлаш, одам савдосига қарши курашиш йўналишидаги тадбирларни мувофиқлаштириш, ҳудудий комиссиялар ишини самарали йўлга қўйиш ҳамда олиб борилаётган тезкор-профилактик чора-тадбирларни янада кучайтириш мақсадида кичик комиссия ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятидаги ҳудудий комиссиялар фаолияти ўрганилди.