Бухоро вилояти Ромитан тумани "Bukhara Сotton Тextile" кластерида пахта мавсуми бошланди
Бухоро вилояти Ромитан тумани Миришкор ҳудуди "BCT" (Bukhara Сotton Тextile) кластерида 12 мингдан зиёд теримчилар мавжуд. Уларнинг кўплари кунига 100-150кг пахтани хирмонга топширади. Энг фаол ва илғор теримчилар эсдалик совғалар билан тақдирланади. Таъкидлаб ўтиш жоизки бу ердаги теримчиларнинг иш ҳақи уларга ҳар куни бериб борилади.